Энцо Мареска: «Биринчи бўлимда бизда муаммолар бўлди»
"Челси" бош мураббийи 3-лига жамоасига қарши баҳсдан сўнг ўз фикрларини билдирди.
ФОТО: Getty images
“Челси” бош мураббийи Энцо Мареска “Линколь Сити” устидан қозонилган ғалабадан сўнг ўз фикрларини билдирди.
“Жамоамдаги айрим ўйинчилар бундай ўйинларда қатнашмаган. Учрашувдан олдин йигитлардан ким учинчи лига клубларига қарши ўйнаган деб сўрадим. Чунки бу ерда бошқача футбол ўйнашга тўғри келади. Рақиб эса икки баробар мотивация билан майдонга тушади, курашларга бошқача ёндашади.
Биринчи бўлимда бизда муаммолар бўлди, иккинчи таймда эса анча яхши ўйнадик. Тактик ўзгаришлар қилдик ва бу муҳим рол ўйнади”, - деди Мареска.
Розикжон Султонмуродов
Журналист