locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Энцо Фернандес ЖЧ-2026 ни Қатардаги турнир билан таққослади

2026 йилги жаҳон чемпионати 11 июндан 19 июлгача АҚШ, Канада ва Мексикада бўлиб ўтмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Энцо Фернандес ЖЧ-2026 ни Қатардаги турнир билан таққослади
ФОТО: Getty images

Аргентина терма жамоаси ярим ҳимоячиси Энцо Фернандес ўйинолди матбуот анжуманида 2026 йилги жаҳон чемпионатини Қатарда ўтган 2022 йилги турнир билан таққослади.

«Мен футбол тобора бир хил бўлиб бораётганини ҳис қиляпман. Бу жаҳон чемпионати Қатардаги мундиалга қараганда рақобатбардошроқ. Ҳайратлантираётган ва катта роль ўйнаётган терма жамоалар кўп», – дея Фернандеснинг сўзларини келтиради TyC Sports.

2026 йилги жаҳон чемпионати 11 июндан 19 июлгача АҚШ, Канада ва Мексикада бўлиб ўтмоқда. Амалдаги жаҳон чемпиони Аргентина терма жамоаси ҳисобланади.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг