Эмерсон Роял «Фиорентина»га ўтиши мумкин
«Милан» ўйинчини ўн олти миллион еврога сотиб олди, аммо уни «Фламенго»га деярли икки баравар кам — тўққиз миллион еврога сотишга мажбур бўлди.
photo: gettyimages
Италиянинг «Милан» клуби собиқ футболчиси Эмерсон Роял А Серияга қайтиши мумкин. Унинг хизматларига мавсумнинг иккинчи ярмида А Сериядаги ўрнини сақлаб қолишга уринаётган «Фиорентина» қизиқиш билдирмоқда.
«Милан» ўйинчини ўн олти миллион еврога сотиб олди, аммо уни «Фламенго»га деярли икки баравар кам — тўққиз миллион еврога сотишга мажбур бўлди. Энди унга «Фиорентина» қизиқиш билдирмоқда, дейди трансферлар бўйича мутахассис Экрем Конур — ҳозирча тафсилотлар маълум қилинмаяпти.
Манба, шунингдек, «Тоттенхэм»нинг собиқ футболчисига «Валенсия» ҳам қизиқиш билдираётганини маълум қилди.
Иброҳим Жалолов
Редактор