locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Элит Осиё Чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичига йўлланма олган барча 32 та жамоа маълум бўлди

«Нефтчи» ва «Пахтакор» Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилади. Турнирнинг гуруҳ босқичига 18 август куни қуръа ташланади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Элит Осиё Чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичига йўлланма олган барча 32 та жамоа маълум бўлди
photo: gettyimages

Элит Осиё Чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичига йўлланма олган барча 32 та жамоа маълум бўлди. «Нефтчи» ва «Пахтакор» Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилади. Турнирнинг гуруҳ босқичига 18 август куни қуръа ташланади.

Ғарб минтақаси:
«Ал-Аҳли», «Ан-Наср», «Ал-Ҳилол», «Ал-Иттиҳод», «Ал-Қодисия» (барчаси — Саудия Арабистони), «Ал-Айн», «Шабаб Ал-Аҳли», «Ал-Васл» (барчаси — БАА), «Ас-Садд», «Ал-Ғарафа», «Ал-Шамал» (барчаси — Қатар), «Истиқлол», «Трактор» (иккиси — Эрон), «Нефтчи», «Пахтакор» (иккиси — Ўзбекистон), «Ал-Кува Ал-Жавия» (Ироқ).

Шарқ минтақаси:
«Кашима Антлерс», «Виссел Кобе», «Кашима Рейсол», «Гамба Осака», «Киото Санга» (барчаси — Япония), «Ҳюндай Моторс», «Поханг Стийлерс», «Дэжон Ситизен» (барчаси — Жанубий Корея), «Буриром Юнайтед», «Порт», «Ратчабури» (барчаси — Таиланд), «Шанхай Порт», «Пекин» (иккиси — Хитой), «Ньюкасл Жетс» (Австралия), «Жоҳор Дарул Та’зим» (Малайзия), «Ҳаной» (Вьетнам).

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг