locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Элит ОЧЛ. Норчаев 1-тур рамзий жамоасидан жой олди

Ҳусайн илк турда дублни расмийлаштирганди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Элит ОЧЛ. Норчаев 1-тур рамзий жамоасидан жой олди
Фото: Насаф ПФК

Элит Осиё Чемпионлар Лигасининг 1-тур рамзий жамоаси эълон қилинди. Бу ҳақда ОФК расмий сайти хабар берди.

Унда “Насаф” футболчиси Ҳусайн Норчаевни ҳам кўриш мумкин. “Ал-Аҳли”га қарши кечган баҳсда у икки маротаба гол урди. Аммо саудияликлар якунда 4:2 ҳисобида ғалаба қозонди.

Эслатиб ўтамиз, “Насаф” мусобақанинг 2-турини ўз уйида ўтказади. Унда Рўзиқул Бердиев шогирдларига Саудиянинг яна бир етакчи клуби "Ал-Ҳилол@ рақиблик қилади. Беллашув 29 сентябр куни Тошкент вақти билан 18:45 да бошланиши кўзда тутилган.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг