Элит ОЧЛ. «Насаф» – «Трактор» ўйинидан аввал йиғилиш ўтказилди
Йиғилиш давомида эртанги беллашувга оид ташкилий масалалар муҳокама қилинди
Фото: Насаф ПФК
Эртага, 24 ноябрь куни ўтказиладиган Элит Чемпионлар лигаси 5-тури доирасидаги "Насаф" – "Трактор" учрашуви олдидан мусобақа расмийлари ҳамда ҳар икки жамоа вакиллари иштирокида йиғилиш ўтказилди.
Йиғилиш давомида эртанги беллашувга оид ташкилий масалалар муҳокама қилинди. Шунингдек, учрашув учун жамоаларнинг либос ранглари ҳам белгилаб олинди.
"Насаф" анъанавий қизил, меҳмонлар – "Трактор" эса сариқ рангли спорт формаларида майдонга тушади.
Розикжон Султонмуродов
Журналист