Элит ОЧЛ. «Истиқлол» 2-турда ҳам ғалаба қозонди, Ашурматов ва Машарипов майдонга тушди
Элит ОЧЛ. «Истиқлол» 2-турда ҳам ғалаба қозонди, Ашурматов ва Машарипов майдонга тушди
«Ал Айн» эса яна 4 та гол урди ва пешқадамга айланди.
ОФК Элит Осиё Чемпионлар лигасида 2-тур давом этмоқда.
Ғарб минтақасидаги беллашувларда «Истиқлол» (6, 2-ўрин) Қатарда «Ал Ғарафа» (0, 13-ўрин) устидан ғалаба қозонди. Теҳронликлар сафида Ўзбекистон миллий жамоаси футболчилари Рустам Ашурматов ва Жалолиддин Машарипов асосий таркибда майдонга тушди.
БААнинг «Ал Айн»и (6, 1-ўрин) эса бу сафар Ироқнинг «Эйр Форс»ига (0, 16-ўрин) 4 та гол урди.
Элит ОЧЛ. 2-тур. 12 октябрь
Ал Ғарафа — Истиқлол 1:2
Голлар: Сасси (48) — Асани (37), Гударзи (60).
Истиқлол — Фараббоси, Фаллах, Агаси, АШУРМАТОВ, Хардони, Раззағиниа (Асани 32, Исломи 67), Чашми, Гударзи, МАШАРИПОВ (Кушки, 53), Холизода, Сахархизан.
Эйр Форс — Ал Айн 1:4
Голлар: Жавад (89) — Каку (13), Ар Росан (18, автогол), Ҳ.Раҳими (23, 44).