Элит ОЧЛ. \"Ан Наср\" ҳам ярим финалга йўл олди, Роналдудан навбатдаги гол
Фото: Getty Images
Элит Осиё Чемпионлар лигаси чорак финалида “Йокогама” ва "Ан Наср! жамоалари ўзаро тўқнаш келишди.
Ўйин 4:1 ҳисобида “Ан Наср” жамоасининг ғалабаси билан якунланди. Дуран ўйинда дублини расмийлаштирган бўлса, Мане ва Роналду ҳам биттадан ўз ҳисобига тўп ёзиб қўйди.
Натижада “Ан Наср” ярим финалга йўл олди. Эндиликда улар “Кавасаки" ва “Ал Садд” учрашуви ғолиби билан ўйнайди.
Элит ОЧЛ. Чорак финал
“Йокогама” 1:4 “Ан Наср”
Голлар: Ватанабе 53 - Дуран 27, 49, Мане 31, Роналду 38
Розикжон Султонмуродов
Журналист