locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Элдор Шомуродов ва Аббос Файзуллаев учун еврокубоклар мавсуми бошланди

"Интер Турку" жамоасига қарши ўйин Тошкент вақти билан соат 22:45 да бошланади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Элдор Шомуродов ва Аббос Файзуллаев учун еврокубоклар мавсуми бошланди
ФОТО: Getty images

22 июль куни "Истанбул Башакшеҳир" УЕФА Конференциялар Лигасининг иккинчи саралаш босқичида Финляндиянинг "Интер Турку" жамоасини қабул қилади.

Бу Элдор Шомуродов ва Аббосбек Файзуллаевнинг мавсумдаги биринчи расмий ўйини бўлади.

Шу тариқа Шомуродов ва Файзуллаев еврокубоклар мавсумини бошлайдилар.

Туркия клубининг янги мавсуми ўз уй стадиони - "Башакшеҳир Фатиҳ Терим" стадионида бошланади, у ерда Нури Саҳин жамоаси УЕФА Конференция Лигасининг иккинчи саралаш босқичининг биринчи ўйинини ўтказади.

Финляндиянинг "Интер Турку" жамоасига қарши ўйин Тошкент вақти билан соат 22:45 да бошланади.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг