locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча
locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча
Меҳмон
Меҳмон Изоҳ қолдириш учун киринг ёки рўйхатдан ўтинг
Меню

Элбек Саматов: “Ҳар қандай тарих бир кун келиб янгиланади”

Футбол 14 апр 2025 да 01:42
Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
PHOTO: Telegram

Жамоамизнинг “Пахтакор”га қарши тарихий ғалабасидан сўнг бош директормиз Элбек Саматов журналистларнинг айрим саволларига жавоб қайтарди.

- Ажойиб ғалаба билан табриклаймиз. Ҳиссиётлар қандай?

- Авваламбор, барча мухлисларимизни, Андижон халқимизни тарихий ғалаба билан табриклайман. 26 йил деганда Тошкентда “Пахтакор” устидан ғалаба қозондик. Ҳар қандай тарих албатта бир кун келиб янгиланади. Ўтган йили Кубокни олдик, янги тарих яратдик. Бугун ҳам ўйиндан олдин кийиниш хонасига кириб футболчиларга “ҳар қандай тарих бир кун янгиланади, биз эмас, аксинча рақиб биздан қўрқиши керак, борингларни беринглар”, деб айтдим. Яна бир нарсани айтишим мумкинки, йигитлар зўр ўйнашди, мухлислар ҳам зўр қўллаб-қувватлашди, ҳаммага раҳмат. Асосийси, бош мураббиймизга алоҳида миннатдорчилик билдирмоқчиман. Чунки, 1-дақиқадан 90-дақиқагача мураббийнинг имзоси кўринди.

- “Андижон” бу йил ОЧЛда қатнашади ва Ўзбекистоннинг байроқдори ҳисобланади. Бу мусобақага тайёргарлик қандай кетаётгани, иккинчи даврага келиб қандай ўзгаришлар бўлади?

- Осиё Чемпионлар лигасига тайёргарлигимиз йил бошидан бошланган. Қайсидир маънода таркибимизни ОЧЛни ҳисобга олиб йиғганмиз. Нимагаки, биз бу ерда нафақат Андижон, балки бутун Ўзбекистон шаънини ҳимоя қиламиз. Бу ўзича масъулият талаб қилади. Ёзда бир-иккита позицияларни ўзгартиришимиз мумкин. Бироқ буга ҳали эрта. Ўйинлар давомида мураббийлар штаби билан гаплашган ҳолатда кўриб чиқамиз.

- Бугун мухлислар стадионни “ёндирди”...

- Ишқибозларимизга катта раҳмат. Андижондан узоқ йўл босиб келишгани учун миннатдормиз. Уларнинг олқишлаши эвазига жамоамиз худди ўз уйида ўйнади, деб айтсак бўлади.

Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг