locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

ЕЧЛ. Сити Норвегия клубига 2 тўп фарқи билан мағлуб бўлди

Инлиз клуби сафида ҳамюртимиз Абдуқодир Ҳусанов асосий таркибда майдонга тушди ва тўлиқ 90 дақиқа ҳаракат қилди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ЕЧЛ. Сити Норвегия клубига 2 тўп фарқи билан мағлуб бўлди
photo: gettyimages
Чемпионлар лигаси
20.01.2026, Як.
Bodoe/Glimt
3
Манчестер Сити
1

Биринчи бўлимда меҳмонлар икки дақиқа ичида иккита гол ўтказиб юборишди, Каспер Хег 22 ва 24-дақиқаларда дубль қайд этди. "Милан"нинг собиқ футболчиси Йенс Хауге 58-дақиқада ҳисобни йирик кўринишга олиб келди.

60-дақиқада "шаҳарликлар" Раян Шеркининг голи эвазига орасидаги фарқни биттага қисқартиришди, аммо икки дақиқадан кейин бир киши кам бўлиб қолишди. Родри иккита сариқ карточка олди.

Инлиз клуби сафида ҳамюртимиз Абдуқодир Ҳусанов асосий таркибда майдонга тушди ва тўлиқ 90 дақиқа ҳаракат қилди.

"Манчестер Сити" (13 очко) турнир жадвалида тўртинчи ўринда бормоқда. "Будё-Глимт" (6 очко) умумий босқичдаги илк ғалабасини қўлга киритиб, 26-ўринга кўтарилиб олди.

Норвегия клуби кейинги турда 28 январь куни "Атлетико" меҳмони бўлади. Хосеп Гвардиола жамоаси шу куни Манчестерда "Галатасарой"ни қабул қилади.

Будё-Глимт - Манчестер Сити - 3:1
Голлар: Хег, 22 (1:0). Хег, 24 (2:0). Хауге, 58 (3:0). Шерки, 60 (3:1)
Будё-Глимт: Хайкин, Беркан, Гундерсен, Бертуфт, Севолд, Фет (Мяяття, 82), Берг, Евен (Салтнес, 76), Хауге, Хег (Хелмерсен, 76), Бломберг (Эукленн, 76)
Манчестер Сити: Доннарумма, Айт Нури, Аллейн, Абдуқодир Ҳусанов, Люис, О'Райли, Родри, Рейндэрс, Шерки, Холанд, Фоден (Мармуш, 70)
Огоҳлантиришлар: Родри, 61. Шерки, 90
Четлатиш: Родри, 62 (иккинчи сариқ карточка)

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг