ЕЧЛ. «Реал»нинг «Қайрат»га қарши Қозоғистондаги ўйини қачон ўтказилиши маълум бўлди
Фото: Getty Images
“Реал” жамоаси 2025/2026 йилги Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичининг 2-турида “Қайрат”га қарши ўйнайди. Ушбу беллашув 30 сентябр куни Олма-отада бўлиб ўтади.
Ўйин Тошкент вақти билан 21:45 да бошланади.
Қайд этиш лозим, “қаймоқранглилар” Мадрид дербисидан 2 кун ўтиб, Олма-отага ташриф буюради.
Маълумот учун, Қозоғистон клуби “Интер”, “Брюгге”, “Арсенал”, “Олимпиакос”, “Спортинг”, «Пафос», “Копенгаген”га қарши ўйинлар ўтказади.
Розикжон Султонмуродов
Журналист