ЕЧЛ. «Марсель» сафарда «Юнион»дан устун келди
“Марсель” 9 очко тўплаган ҳолда 16-поғонада.
ФОТО: Getty images
“Марсель” Чемпионлар лигаси 6-турида сафарда “Юнион”га қарши беллашди. Унда францияликлар 3:2 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритди.
Гринвуд дублга эришди, Пайшао ҳам битта голга муаллифлик қилди. Ҳалаили ҳам белгияликлар сафида иккита гол урди.
Шундай қили, “Марсель” 9 очко тўплаган ҳолда 16-поғонада. “Юнион” 6 очко билан 25-поғонада.
ЕЧЛ. 6-тур
“Юнион” — “Марсель” 2:3
Голлар: Ҳалаили 5, 71 – Пайшао 15, Гринвуд 41, 58
Розикжон Султонмуродов
Журналист