ЕЧЛ. «Аталанта» Бергамода «Челси»дан устун келди
"Челси" 10 очко билан ўнинчи ўринда бормоқда.
ФОТО: Getty images
"Аталанта" ўз майдонида Чемпионлар лигаси умумий босқич 6-туридан ўрин олган учрашувда "Челси"ни мағлуб этди - 2:1.
Учрашувнинг 25-дақиқасида меҳмонлар форварди Жоао Педро ҳисобни очди. Мезбонлар сафида Жанлука Скамакка (55) ва Шарль Де Кетеларе (83) ўз номини таблога ёздириб қўйди.
Шундай қилиб, "Аталанта" 13 очко билан Чемпионлар лигаси умумий турнир жадвалида тўртинчи ўринга кўтарилди. "Челси" 10 очко билан ўнинчи ўринда бормоқда.
ЕЧЛ. 6-тур
Аталанта - Челси - 2:1
Голлар: Жоао Педро, 25 (0:1). Скамакка, 55 (1:1). Де Кетеларе, 83 (2:1)
Розикжон Султонмуродов
Журналист