ЕЧЛ. Ҳафтанинг энг яхши футболчиси бўлишга номзодлар эълон қилинди
Ҳафта қаҳрамони ким бўлиши тез орада эълон қилинади.
ФОТО: Getty images
Европа Чемпионлар лигасида ҳафта футболчиси бўлиш учун номзодлар эълон қилинди.
Вингер Нони Мадуэке ("Арсенал"), ҳимоячи Жюль Кунде ("Барселона"), ҳужумкор ярим ҳимоячи Оскар Глух ("Аякс") ва ярим ҳимоячи Шарль де Кетеларе ("Аталанта") Чемпионлар лигасида ҳафтанинг энг яхши футболчиси бўлишга даъвогарлик қилмоқда.
Мадуэке "Брюгге"га қарши ўйинда (3:0) иккита гол урди, Кунде ҳам "Айнтрахт"га қарши ўйинда (2:1) иккита гол урди.
Глух "Қорабоғ"га қарши ўйинда (4:2) дубль қайд этди, де Кетеларе "Челси"га қарши ўйинда (2:1) гол урди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист