Душан Мийич – «Персис» футболчиси
Келишув ёзга қадар мўлжалланган.
Фото: Персис Соло
"Қизилқум"нинг собиқ ҳимоячиси Душан Мийич фаолиятини Индонезияда давом эттиради.
Сербиялик 33 ёшли футболчи "Персис Соло" жамоаси билан шартнома имзолади. Бу клубда Миломир Сеслижа бош мураббий ҳисобланади. Келишув ёзга қадар мўлжалланган.
Мийич Ўзбекистонда "Динамо" ва " Қизилқум" жамоаларида тўп сурган. Навоийликлар сафида ўтган йили Суперлига доирасида 29 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урган.
Розикжон Султонмуродов
Журналист