locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

ДР Конго бош мураббийи Жаҳон чемпионатидан кейин отасининг вафоти ҳақида хабар топди

Африка вакили турнирни тарк этди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ДР Конго бош мураббийи Жаҳон чемпионатидан кейин отасининг вафоти ҳақида хабар топди
ФОТО: Getty images

ДР Конго терма жамоаси бош мураббийи Себастьен Дезабр Англияга қарши 2026 йилги Жаҳон чемпионати 1/16 финалидаги мағлубиятдан (1:2) бир неча соат ўтиб, отасининг вафот этгани ҳақидаги қайғули хабарни олди.

Бу ҳақда учрашувдан кейин ўтказилган матбуот анжуманида мамлакат футбол федерацияси вакили маълум қилди.

«Мураббийимиз отасидан айрилди. Шу муносабат билан унга ва оиласига самимий ҳамдардлик билдирамиз», — деди федерация вакили.

Мазкур баҳсда ДР Конго биринчи бўлимдан сўнг ҳисобда олдинда бораётган эди. Бироқ иккинчи таймда Англия вазиятни ўзгартириб, 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди ва кейинги босқичга йўл олди.

ДР Конго учун бу Жаҳон чемпионатлари тарихидаги илк плей-офф учрашуви бўлди. Жамоа мусобақада муносиб иштирок этиб, ўз тарихидаги энг яхши натижалардан бирини қайд этди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг