locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Доннарумма фаолиятидаги энг яхши мавсумини айтди

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Доннарумма фаолиятидаги энг яхши мавсумини айтди
ФОТО: Getty images

"Манчестер Сити"га ўтган Италия терма жамоаси дарвозабони Жанлуижи Доннарумма парижликлар сафида ўтказган сўнгги мавсум ҳақида гапирди.

"2024/2025 йилги мавсум фаолиятимдаги энг яхшисими? Балки, ҳа. Чунки биз кўплаб унвонларни қўлга киритдик. Париждаги тўрт йил давомида омадсиз ва пасайишлар билан ажойиб ўтди. Аммо ўтган мавсум фаолиятимдаги энг яхшиларидан бири бўлди. Бундан фахрланаман ва бунданда кўпроғига эришиша умид қиламан.

Биринчи мақсад терма жамоага тегишли: олдинда иккита муҳим ўйин бор, биз кучли, ёш ва чанқоқ жамоа эканлигимизни исботлаш учун кўп меҳнат қилишимиз ва курашишимиз керак. Ишончим комилки, биз муваффақият қозонамиз", - деди Доннарумма Football Italia билан суҳбатда.

Эслатиб ўтамиз, Доннарумма "ПСЖ" билан Франция чемпиони бўлди, мамлакат кубоги ва Суперкубогини қўлга киритди, Чемпионлар лигаси кубогини қўлга киритди ва клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати финалига чиқди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг