locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Дониёр Абдуманнопов: Мураббий кўпроқ олдинга боришимни, рақиб билан бирга-бир қолганда алдаб ўтишимни айтди

“Андижон” матбуот хизмати Абдуманнопов билан ушбу учрашув борасида биоз суҳбатлашди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Дониёр Абдуманнопов: “Шундай гол уриш насиб қилгани учун Худога шукр айтаман”
photo: Andijon fk

Хабарингиз бор, “Андижон” чемпионатнинг 4-турида “Бобур арена”да “Машъал”ни қабул қилди ва 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Ўйинда захирадан майдонга туширилган Дониёр Абдуманнопов ҳам жамоадошлари қатори ўзига билдирилган ишончни оқлади ва фаол ҳаракатлари билан мухлисларнинг эътирофига сазовор бўлди.

У ўз дриблингини намойиш қилган ҳолда жамоанинг иккинчи голига муаллифлик қилди ва футболчи жорий йилги мавсумда ўз ҳисобига дастлабки голни ёздириб қўйди.

“Андижон” матбуот хизмати Абдуманнопов билан ушбу учрашув борасида биоз суҳбатлашди.

- Ғалаба билан табриклайман. Ўйиндан олган таассуротларингиз қандай бўлди?

- Ассалому алайкум, раҳмат. Мен ҳам барчани ғалаба билан табриклайман. Таассуротлар бўлмади, фақат бу ўйинга яхши тайёргарлик кўргандик.

- Захирадан майдонга тушаётганингизда мураббийнинг кўрсатмаси қандай бўлди ва гол уришингизни аниқ билганмидингиз?

- Мураббий кўпроқ олдинга боришимни, рақиб билан бирга-бир қолганда алдаб ўтишимни айтди. Пешонага ёзилган экан, Худога шукр гол урдим.

- Голингиз ажойиб чиқди. Майдоннинг иккинчи ярмидан тўпни эгаллаб бир ўзиңиз рейд амалга оширдингиз ва бошлаган ҳужумни гол билан якунладингиз. Бу ҳужум ва гол ҳақида нималар дея оласиз?

- Нима ҳам дердим, шундай гол уришни насиб қилгани учун Худога шукр айтаман.

- Сиз оддий гол уришни билмайсиз....

- Мухлислар баҳo беришса тўғри бўлади.

- Рақиб футболчисини майдондан четлатилиши ва сон жиҳатдан устунликка эришганимиздан кейин ҳам табиийки, вазиятлар кўп бўлди. Умуман, бу ҳақида фикрингиз қандай?

- Албатта, рақиб ўйинчиси четлатилди. Лекин “Машъал” иродали жамоа сифатида ўйнади. Сон жиҳатдан камайиш бўлди, аммо ўйин жиҳатидан сезилмади. Охирги дақиқаларни ҳисобга олмаганида вазиятларимиз бўлди, етарлича фойдалана олмадик. Кўп меҳнат ва кўп изланишимиз керак. Шунда нимагадир эришамиз ва бу борада меҳнат қилишда давом этамиз.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг