Диёрбек Шавқиев – «Равшан» футболчиси
Диёрбек ўтган йили “банкирлар” либосида 19 та ўйинда майдонга тушганди.
Фото: Равшан
Ўзбекистонлик яримҳимоячи Диёрбек Шавқиев фаолиятини Тожикистонда давом эттиради.
Sports24.uz хабар беришича, 24 ёшли футболчи Кулобнинг “Равшан” клуби билан шартнома имзолади. У ўтган йили “Эсхата”да тўп сурганди.
Янги мавсум олдидан “Равшан” Шавқиев билан келишувга эришди. У мавсум якунига қадар кулобликлар либосида ўйнайди.
Маълумот учун, Диёрбек ўтган йили “банкирлар” либосида 19 та ўйинда майдонга тушганди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист