Дисаси учун 5 та клуб жиддий қизиқмоқда
Дисасининг Transfermarkt порталидаги нархи - 18 миллион еврони ташкил қилади.
ФОТО: Getty images
"Челси" ҳимоячиси Аксель Дисаси қишда жамоасини алмаштириши мумкин.
Франциялик 27 ёшли ҳимоячи жорий мавсумда “кўклар” сафида бирорта ўйинда майдонга тушгани йўқ. Ҳозирда "Вест Хэм", "Ньюкасл", "Боруссия Дортмунд", "Ювентус" ва "Галатасарой" қизиқиш билдирмоқда.
Аксель Дисасининг Transfermarkt порталидаги нархи - 18 миллион еврони ташкил қилади.
Дисаси 2023 йилнинг ёзида “Монако”дан 45 миллион евро эвазига "Челси"га келиб қўшилганди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист