«Динамо» янги мавсумга тайёргарликни Самарқандда бошлайди
Эртадан машғулотлар бошланади.
Фото: Динамо ПФК
Янги йилда янги мақсадларни кўзлаган «Динамо» жамоаси 2026 йилги мавсумга ҳозирликни бошлаш арафасида турибди.
Вадим Абрамов мураббийлигидаги жамоамиз 23 декабр, сешанба кунидан Самарқанддаги қароргоҳда янги мавсумга тараддуд кўришни бошлайди.
Мураббийлар штаби бир ҳафталик йиғинда футболчиларнинг жисмоний ҳолатини тиклаш устида иш олиб боради. Шунингдек, бир қатор режалар ўрин олган.
Розикжон Султонмуродов
Журналист