locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Динамо» - «Қўқон-1912» учрашуви чипталари сотувда

21 ноябр, жума кунги учрашув кўҳна шаҳримизда ўтадиган мавсумдаги сўнгги ўйинга айланади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Динамо» - «Қўқон-1912» учрашуви чипталари сотувда
Фото: Динамо ПФК

«Динамо» жамоаси Суперлига 29-турида Самарқанддаги мавсумнинг ёпилиш ўйинида «Қўқон-1912» клубини қабул қилади.

21 ноябр, жума кунги учрашув кўҳна шаҳримизда ўтадиган мавсумдаги сўнгги ўйинга айланади. Тарих яратишни мақсад қилган «Динамо» муҳим ўйинда «Қўқон-1912» жамоасига қарши саф тортади.

Бугун, 20 ноябр куни соат 12:00дан «Динамо» стадиони кассасида чипталар сотуви бошланади! CIP сектор 40 минг, қолган барча секторлар учун чипта нархи 25 минг сўмни ташкил қилади.

Суперлига. 29-тур
21 ноябр (жума)
«Динамо» - «Қўқон-1912»
Ўйин бошланиш вақти: 18:15
Стадион: Самарқанд, “Динамо”.
Бош ҳакам: Хушнуд Суюнбоев
ВАР ҳаками: Никита Мустафин

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг