«Динамо» «Хоразм»га қарши ўйинга тайёргарликни бошлади
«Динамо» Самарқанддан Тошкентга жўнаб, тайёргарликни Дўрмондаги қароргоҳда ўтказади.
Фото: Динамо ПФК
«Динамо» жамоаси Суперлига доирасида кетма-кет иккинчи сафар учрашувини 3 апрел куни «Хоразм»га қарши ўтказади.
Вадим Абрамов шогирдлари бугун, 24 март кунидан ушбу ўйинга тайёргарлик жараёнини бошлади. «Динамо» Самарқанддан Тошкентга жўнаб, тайёргарликни Дўрмондаги қароргоҳда ўтказади.
Пойтахтдаги бу йиғин 9 кун давом этиб, сўнг жамоамиз 5-тур доирасидаги баҳсни ўтказиш учун Урганчга жўнайди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист