«Динамо» Дембеле билан хайрлашди
Футболчи билан дўстона хайрлашди.
Фото: Динамо ПФК
«Динамо» ПФК ўтган ярим йилликдан кейин таркибни трансформация қилиш жараёнини давом эттирмоқда.
Суперлигада юзага келган танаффус ва мавсумнинг иккинчи қисми олдидан «Динамо» жамоаси франциялик ҳимоячи Маҳамаду Дембеле билан ўзаро келишувни тўхтатганини маълум қилади ва футболчи билан дўстона хайрлашди.
“Клуб легионер футболчининг Самарқанддаги ярим йиллик фаолияти учун миннатдорчилик билдиради ва Дембеленинг кейинги фаолиятига омад ва зафарлар тилаб қолади”, - дейилади клуб хабарида.
Розикжон Султонмуродов
Журналист