«Динамо» Арманистоннинг 13 карра чемпионига қарши ўйнайди
Ўйин Ажман шаҳрида бўлиб ўтади.
Фото: Динамо ПФК
«Динамо» жамоаси БААдаги иккинчи йиғини доирасида эртага, 11 феврал куни иккинчи ўртоқлик ўйинини ўтказади.
Вадим Абрамов мураббийлигидаги Самарқанд жамоаси 13 карра Арманистон чемпиони «Пюник»га қарши майдонга тушади. Дастлабки режадан фарқли равишда бу баҳс бир кун аввал – 11 феврал куни ўтказиладиган бўлди. Ўйин Ажман шаҳрида бўлиб ўтади.
Ўртоқлик ўйини. Ажман
11 феврал (чоршанба)
«Пюник» (Ереван) - «Динамо» (Самарқанд)
Ўйин бошланиш вақти: 16:30 (БАА), 17:30 (Ўзб).
Розикжон Султонмуродов
Журналист