Дилшод Шарофетдинов «Динамо» U19 жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди
Дилшод Шарофетдинов «Динамо» U19 жамоасини бошқаради
«Динамо» ПФК раҳбарияти 2026 йилги мавсумда маҳаллий ёш ўйинчиларни тарбиялаш ва уларни асосий жамоага тайёрлаш масаласига ҳам эътиборни янада оширмоқда.
Шу мақсадда, ўтган йиллар давомида «Динамо» клуби шарафини ҳимоя қилган, клуб мураббийлар штаби ва раҳбариятида фаолият юритган Дилшод Шарофетдиновга «Динамо» U19 жамоасини бошқариш вазифаси юклатилди. У, шунингдек, жамоа техник директори сифатида ҳам фаолият юритади.
«Динамо» U19 жамоасида Самарқандлик яна бир маҳаллий мутахассис Акмал Холматов ҳам мураббий сифатида иш бошлади. Акмал ўтган йиллар давомида ҳам «Динамо» ёшлар жамоаларида муваффақиятли фаолият юритган эди. Дилшод Шарофетдинов ва Акмал Холматов U19 жамоасини янги даражага олиб чиқиб, янги иқтидорларни кашф этиш ва ўринбосарлар ҳамда асосий жамоага тайёрлаш устида биргаликда иш олиб боришади.
Ҳар икки мутахассисга янги мавсумда омад ва зафарлар тилаб қоламиз! Ишонамизки, «Динамо» U19 жамоаси асосий жамоага янги иқтидорларни кашф этишда давом этади.