Дилшод Аҳмадалиев «Бунёдкор»га қайтди
31 ёшли футболчи 2021 йили «Бунёдкор»дан ОКМКга ўтганди.
Фото: Бунёдкор ПФК
Сўнгги мавсумларни ОКМКда ўтказган Ҳимоячи Дилшод Аҳмадалиев ўзи тарбияланган “Бунёдкор” клубига қайтди.
“Мухлисларимизни яна бир ажойиб трансфер билан хурсанд қиламиз.
Академиямиз тарбияланувчиси, тажрибали ҳимоячи Дилшод Аҳмадалиев бир неча йиллик айрилиқдан сўнг яна ўз уйига қайтди.
2026 йилги мавсумни «ўз уйи»да ўтказадиган ҳимоячи тажрибаси билан «Бунёдкор»нинг ғалабаларига ҳисса қўшадиган умиддамиз!” — дейилади хабарда.
Маълумот учун, 31 ёшли футболчи 2021 йили «Бунёдкор»дан ОКМКга ўтганди. У ўтган мавсумда Суперлигада 30 ўйин ўтказиб, 3 та голга ассистентлик қилган.
Розикжон Султонмуродов
Журналист