Ди Лоренсо: «Норвегиядан учралган мағлубият Италия учун сабоқ бўлади»
Италия миллий жамоаси ҳимоячиси Норвегиядан учралган мағлубият ҳақида фикр билдирди.
ФОТО: Getty Images
ЖЧ. Саралаш. Европа
16.11.2025, Як.
Италия
1
Норвегия
4
Италия миллий жамоаси ҳимоячиси Жованни Ди Лоренсо ЖЧ-2026 саралаш босқичида Норвегиядан 1:4 ҳисобида мағлуб бўлганидан сўнг, ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
«Бу мағлубиятдан олган сабоқлар плей-офф олдидан бизга асқотади. Норвегиянинг кучли жамоа эканини билардик. Энди навбатдаги босқичга максимал даражада яхши тайёргарлик кўришимиз керак. Охирги уч ой давомида жамоамиз характер кўрсатиб келмоқда», — дея Ди Лорензонинг сўзларини келтиради UEFA матбуот хизмати.
Гуруҳ босқичи якунларига кўра, «Скуадра Адзурра» иккинчи ўринни эгаллади ва энди мундиал йўлланмаси учун плей-офф баҳсларида иштирок этади.
Насрулло Каримов
Журналист