Дембеле — ЕЧЛда мавсумнинг энг яхши футболчи
Шунингдек, энг ёш футболчи ҳам аниқланди
Фото: Getty Images
Европа Чемпионлар Лигасида мавсумнинг энг яхшилари аниқланди.
Унга кўра, "ПСЖ"нинг 28 ёшли ҳужумчиси Усмон Дембеле энг яхши футболчиси деб топилди. ЕЧЛнинг якунланган мавсумида Дембеле 8 гол ва 6 ассистни қайд этди.
Парижликларнинг 19 ёшли вингери Дезире Дуэ эса энг яхши ёш ўйинчи деб топилди. Дуэ 5 гол ва 5 ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист