locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Де ла Фуэнте: «Вазиятни ўзгартириш ва аввалги руҳиятимизни қайтаришни кутяпмиз»

Испания илк турда дуранг қайд этди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Де ла Фуэнте: «Вазиятни ўзгартириш ва аввалги руҳиятимизни қайтаришни кутяпмиз»
ФОТО: Getty images

Испания терма жамоаси бош мураббийи Луис де ла Фуэнте 2026 йилги жаҳон чемпионати гуруҳ босқичи 2-туридан ўрин олган Саудия Арабистони билан ўйин олдидан ўтказилган матбуот анжуманида ўз фикрларини билдирди.

«Жамоанинг жаҳли чиққан, улар жуда асабий. Бу яхши. Агар ўйин 2:0 ёки 3:0 ҳисобида якунланганида, таҳлил бошқача бўларди. Ҳеч қандай босим йўқ. Майдонга қайтишни, вазиятни ўзгартиришни ва аввалги руҳиятимизни қайтаришни сабрсизлик билан кутяпмиз», — дея де ла Фуэнтенинг сўзларини келтиради AS.

Испания — Саудия Арабистони ўйини 21 июнь куни Атлантадаги «Мерседес-Бенц Стэдиум» стадионида бўлиб ўтади.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг