locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Дани Олмо «Реал»ни масхара қилди: «Биз майдонда гапирамиз»

Футболчининг айтишича, каталонияликлар бундай муҳокамаларга чалғимасдан, натижани майдонда кўрсатишга эътибор қаратмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

«Барселона» ярим ҳимоячиси Дани Олмо Испания футболида ҳакамлик атрофида давом этаётган баҳслар ва «Реал» вакилларининг эътирозларига муносабат билдирди. Футболчининг айтишича, каталонияликлар бундай муҳокамаларга чалғимасдан, натижани майдонда кўрсатишга эътибор қаратмоқда. Бу ҳақда Олмо La Vanguardia нашрига берган интервьюсида маълум қилди.

Олмодан «Реал» бош мураббийи Жозе Моуриньонинг ҳакамлар, «Негрейра иши» ва бошқа баҳсли мавзулардаги чиқишлари ҳақида сўралган. Испаниялик футболчи булар «Барселона»га таъсир қилмаслигини таъкидлаб, жамоа фақат ўз ўйинига эътибор қаратаётганини айтди.

«Улар хоҳлаган ишини қилишга ҳақли. Биз эса майдонда гапирамиз ва ғалаба қозонишда давом этамиз», — дея Олмо «Реал» атрофидаги баҳсларга муносабат билдирди. «Барселона» айни пайтда Ла Лигада ўтказган 7 учрашувининг барчасида ғалаба қозонган.

Маълумот учун, 7-турдан сўнг «Барселона» 21 очко билан Ла Лига пешқадами бўлиб турибди. «Реал» эса 15 очко билан 4-ўринни эгаллаган. Мадрид клуби сўнгги ҳафталарда ҳакамлик масалалари бўйича Ла Лига раҳбарияти билан ҳам очиқ баҳсга киришган.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг