Дани Алвеш фаолиятини Россияда давом эттириши мумкин
Фото: Getty Images
“Барселона”нинг собиқ ҳимоячиси Дани Алвеш Россияда фаолиятини давом эттириши мумкин.
Алвеш Медиалига клубларидан бири билан музокараларга киришган. Томонлар аллақачон дастлабки келишув босқичини ўтказиб олишган. Навбатдаги учрашув 9 майдан кейин бўлиши кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Дани Алвес илгари зўравонлик иши бўйича қамоқ жазосига ҳукм қилинган эди. Бироқ, жорий йилнинг март ойи охирида суд уни оқлаб, озод қилинган. Дани Алвешнинг сўнгги профессионал клуби Мексиканинг "УНАМ Пумас" жамоаси бўлган.
Розикжон Султонмуродов
Журналист