Чемпионлар Лигасида гол ўтказиб юбормаган фақат битта жамоа қолди
"Арсенал" ҳозирча ўз дарвозасидан гол олиб чиқмаган.
ФОТО: Getty images
Европа Чемпионлар лигасида 4-тур учрашувлари якунланди.
“Интер” ўз майдонида “Қайрат”ни 2:1 ҳисобида мағлуб этди.
Натижада фақатгина “Арсенал” ортда қолган 4 ўйинда дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолган ягона жамоага айланди.
“Тўпчилар” ҳозирча бирорта ҳам гол ўтказиб юбормаган ҳолда турнир жадвалида етакчиларидан бири ҳисобланади.
"Бавария", "Арсенал" ва "Интер" Чемпионлар Лигасининг 4 туридан сўнг очко йўқотмаган жамоалардир. Улардан иккитаси - "Арсенал" ва "Бавария" уч ҳафтадан кейин ўзаро тўқнаш келади.
Розикжон Султонмуродов
Журналист