Чемпионлар Лигасида ҳафта қаҳрамони номи маълум бўлди
Футбол
Насрулло Каримов
Журналист
ФОТО: Getty Images
Лондоннинг “Арсенал” клуби ярим ҳимоячиси Деклан Райс Чемпионлар Лигасида ҳафтанинг энг яхши футболчиси деб топилди. Бу ҳақда УЕФА матбуот хизмати хабар берди.
26 ёшли ярим ҳимоячи турнирнинг чорак финали доирасида “Реал”га қарши дастлабки ўйинда дубль қайд этди (3:0). Эътиборлиси, у ҳар икки голни ҳам жарима зарбасидан киритди.
Маълумот учун, Райс ушбу соврин учун курашда Хвича Кварацхелия, Алессандро Бастони ва Роберт Левандовскини ортда қолдирди.