Чемпионлар Лигаси ярим финал ўйинлари жадвали эълон қилинди: саналар ва вақт
Европа чемпионлар лигаси ярим финал босқичи ўйинларининг ўтказилиш саналари маълум бўлди.
Чемпионлар Лигаси ярим финал ўйинлари (Тошкент вақти билан):
30 апрел, соат 00:00 — “Барселона” – “Интер” (биринчи ўйин, Испания)
Жавоб ўйини 6 май куни Италияда бўлиб ўтади.
1 май, соат 00:00 — “Арсенал” – “ПСЖ” (биринчи ўйин, Англия)
Жавоб ўйини 7 май куни Парижда бўлади.
Эслатиб ўтамиз, 16 апрел куни “Арсенал” меҳмонда “Реал Мадрид” устидан 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди (икки ўйин натижасига кўра — 5:1). Шу куни “Интер” ўз майдонида “Бавария” билан 2:2 ҳисобида дуранг ўйнади ва икки ўйин натижасига кўра (4:3) ярим финалга йўл олди. Ўтган мавсум Чемпионлар Лигасининг ғолиби “Реал Мадрид” бўлган эди. Финалда улар “Боруссия Дортмунд” жамоасини 2:0 ҳисобида мағлуб этган.