locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Чемпионлар Лигаси 2. «Андижон»нинг 2-турдаги рақиби билан танишамиз

Ўйин бугун соат 18:45 да старт олади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Чемпионлар Лигаси 2. «Андижон»нинг 2-турдаги рақиби билан танишамиз
ФОТО: Getty images

Бугун Осиё Чемпионлар лигаси 2 мусобақасининг 2-тури доирасида Андижон клуби ўз майдонида Қатарнинг Ал Аҳли Доҳа клубини қабул қилди.

Келинг, ушбу жамоа ҳақида бироз тўхталамиз.

Ал Аҳли Доҳа клуби 75 йиллик тарихга эга жамоа ҳисобланади. Клуб 1950-йилда ташкил этилган.

Жамоага мухлислар томонидан "Ал Амеед" (яъни, бошлиқлар) деган лақаб берилган.

Ал Аҳли клуби ўз уй учрашувларини Доҳа шаҳрида жойлашган "Ҳамад бин Ҳалифа" стадионида ўтказади. Ушбу майдон ўз бағрига 12 мингдан зиёд мухлисни сиғдира олади.

Ал Аҳли клуби Қатар Амир кубоги мусобақасининг 4 карра ғолиби ҳисобланади. Шунингдек, жамоа 5 марта ушбу мусобақада иккинчи ўринни қўлга киритган. Шайх Жассим кубогида жамоа 1999 ва 2006-йилларда чемпионликни қўлга киритган. 2012-йил Қатар иккинчи дивизиони ғолиблигига эришган.

Ўтган мавсум Ал Аҳли Қатар Юлдузлар лигасида Ал Дуҳайл, Ас Садд" ва Ал Гарафа жамоаларидан сўнг, тўртинчи ўринни эгаллади ва айнан ушбу натижаси туфайли ўз тарихида биринчи марта Осиё чемпионлар лигаси мусобақаси йўлланмасига эга чиқди.

Жамоани айни пайтда Хорватиялик 47 ёшли мутахассис Игор Бишчан бошқармоқда. Ушбу мутахассис мураббий сифатида Хорватия У21 терма жамоасида, шунингдек, Динамо Загреб ва Ал Шабаб каби клубларда фаолият олиб борган. 2023-йил Динамо Загреб клуби билан Хорватия Олий лигаси чемпионлигини қўлга киритган.

Жамоада айни пайтда ПСЖ жамоасининг собиқ футболчиси Юлиан Дракслер тўп тепмоқда. Ушбу футболчи 2014-йил Германия терма жамоаси билан мундиал ғолиблигини қўлга киритган. Шунингдек, жамоа таркибида Финляндия терма жамоаси аъзоси Робин Тиҳи, Монако жамоаси собиқ футболчиси Иброҳим Диалло, испаниялик ёш тўпурар ҳужумчи Эрик Эспосито каби номлар ҳам фаолият олиб бормоқда.

Эслатиб ўтамиз, Осиё Чемпионлар лигаси 2 турнирининг 2-туридан ўрин олган Андижон — Ал Аҳли ўйини бугун соат 18:45 да старт олади.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг