Чемпион Ислом Исмоилов инстаграм саҳифасига ажойиб пост жойлади
Футбол
Иброҳим Жалолов
Редактор
Photo: gettyimages
Саудия Арабистони давлатида 17 ёшли футболчилар ўртасида бўлиб ўтган осиё чемпионатида ғолибликни қўлга киритган Ўзбекистон U17 терма жамоаси бош мураббийи ўзининг инстаграм саҳифасига ажойиб пост қолдирди.
Суратда Ислом Исмоилов Франция терма жамоасининг ретро футболкалари, шунингдек 1998 йилги жаҳон чемпионати ғолиблари бўлган Франция терма жамоасининг футболчилари расмлари билан безалган ва унинг юқорисида шиша билан ўралган қобиқ ичида туган жаҳон чемпионати кубогига қараб ҳайол суриб турибди.

Пост остида эса шундай сўзлар ёзилган: “Бир кун сени ҳам олиб келаман”