«Челси» Вазни сотиб олиши мумкин
Ваз жорий мавсумда жами 18 та ўйинда 4 та гол уриб, 2 та ассист амалга оширди
ФОТО: Getty images
"Марсель" марказий ҳужумчиси Робинио Ваз фаолиятини Англияда давом эттириши мумкин.
The Athletic хабарига кўра, "Челси" 18 ёшли француз форвардининг сўнгги бир неча ўйинларини кузатган. "Аристократлар" январда футболчи бўйича таклиф юбориши мумкин.
Шунингдек, унга Европанинг бошқа жамоалари ҳам қизиқиш билдирмоқда. Булар қаторасида “Милан” клуби ҳам бор.
Ваз жорий мавсумда жами 18 та ўйинда 4 та гол уриб, 2 та ассист амалга оширди. Transfermarkt ҳозирда уни 4 миллион еврога баҳоламоқда.
Розикжон Султонмуродов
Журналист