locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Челси» ва «Арсенал» Мурилони сотиб олишни режалаштирмоқда

Таъкидланишича, ўрмончилар 23 ёшли футболчининг трансферига 80-90 миллион евро баҳоламоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Челси» ва «Арсенал» Мурильога қизиқмоқда
ФОТО: Getty images

"Челси" ва "Арсенал" "Ноттингем Форест" ҳимоячиси Мурилога қизиқиш билдирмоқда.

Caught Offside маълумотларига кўра, "Барселона" ҳам бразилияликни кузатиб бормоқда.

Манбага кўра, Мурило кўк-анор ранглилар бош мураббийи Энцо Маресканинг талабларига жавоб беради, у тўпда ўйнай оладиган ва чуқурдан ҳужумларни бошлай оладиган ҳимоячини қидирмоқда.

Таъкидланишича, ўрмончилар 23 ёшли футболчининг трансферига 80-90 миллион евро баҳоламоқда.

Клуб футболчини сотишни истамайди, бироқ кўрсатилган суммага яқин таклифларни кўриб чиқади. Жорий мавсумда Мурило барча турнирларда 12 та ўйинда майдонга тушиб, гол урди.

Футболчининг клуб билан амалдаги меҳнат шартномаси 2029 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Transfermarkt портали маълумотларига кўра, футболчининг бозор қиймати 55 миллион евросини ташкил этади.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг