\"Челси\" ва \"Арсенал\" Гордон учун курашади
Фото: Getty Images
Англия терма жамоаси аъзоси Энтони Гордон фаолиятини Лондон жамоаларидан бирида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Daily Mail хабар берди.
Қайд этилишича, “Ньюкасл“ футболчисига “Арсенал“ ва “Челси“ жиддий қизиқиш билдирмоқда. “Ньюкасл“ ўз етакчисини 95 миллион еврога сотишга тайёр.
Маълумот учун, Гордон “Ньюкасл“да 2023 йилдан бери ҳаракат қилиб келмоқда. У жорий мавсум 41 та учрашувда майдонга тушди. Унинг ҳисобида 9 та гол ва 7 та голли узатма бор.