«Челси» Кайседо бўйича бир қарорга келди
Клуб Кайседонинг ҳозирги даражасидан келиб чиқиб катта маош беришга тайёр.
ФОТО: Getty images
“Челси” клуби ярим ҳимоячи Мойсес Кайседо билан шартномани узайтиришни режалаштирган. Бу ҳақда The Sun хабар берди.
Манбага кўра, клуб ва эквадорлик 24 ёшли футболчи ўртасида келишув муддатини 2031 йилга қадар чўзиш бўйича музокаралар август ойидан бери давом этиб келмоқда.
Футболчи ҳам жамоада қолишга қарор қилган. Гарчи унга “Реал” ва бошқа жамоалардан таклиф бўлишига қарамай, у Лондонда қолишни истамоқда.
Шунингдек, клуб Кайседонинг ҳозирги даражасидан келиб чиқиб катта маош беришга тайёр.
Розикжон Султонмуродов
Журналист