«Челси» 5 нафар дарвозабонни кузатиб бормоқда
«Кўклар» раҳбарияти тажрибали дарвозабонларга эътибор қаратган.
ФОТО: Getty images
“Челси” клуби дарвозабон позицияси бўйича режаларини қайта кўриб чиқмоқда. Бу қарор жамоага Хаби Алонсо келиши кутилгани билан боғлиқ.
TEAMtalk маълумотига кўра, бельгиялик голкипер Майк Пендерс энди келаси мавсумда жамоанинг асосий дарвозабони бўлиш учун асосий даъвогар сифатида кўрилмаяпти.
Манбага кўра, «кўклар» раҳбарияти тажрибали вариантларга эътибор қаратган. Устувор номзодлардан бири — Майк Меньян бўлиб, “Милан” дарвозабонига қизиқиш бир неча трансфер ойнаси давомида сақланиб келмоқда.
Шунингдек, қисқа рўйхатдан Барт Вербрюгген, Робин Рофс, Жордан Пикфорд, Марко Карнезесчи, Диого Коста ўрин олган.
Розикжон Султонмуродов
Журналист