CAFA U-18 мусобақасида фаолият юритувчи ҳакамлар жисмоний тайёргарликдан ўтказилди
22—29-ноябр кунлари Тошкентда қизлар ўртасида CAFA U-18 мусобақаси бўлиб ўтади.
photo: UzFHM
Хабарингиз бор, 22—29-ноябр кунлари Тошкентда қизлар ўртасида CAFA U-18 мусобақаси бўлиб ўтади.
Турнирда ишловчи ҳакамлар ўйинларга тўлиқ тайёр бўлиши учун уларнинг жисмоний ҳолати инструкторлар томонидан синовдан ўтказилди.
Мазкур мусобақада ўзбекистонлик ҳакамлар: Дилдора Рустамова ва Насибаабону Тошмуҳаммедова бош ҳакам сифатида, Хайринисо Эркинова эса ёрдамчи ҳакам сифатида фаолият олиб боради.
Иброҳим Жалолов
Редактор