locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

CAFA Наврўз футбол фестивали – 2026 юртимиз ҳудудларида ўтказилди

8–10 ёшли ўғил-қизлар иштирок этган фестиваль давомида қатнашчилар гуруҳларга ажратилди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
CAFA Наврўз футбол фестивали – 2026 юртимиз ҳудудларида ўтказилди
Фото: ЎФА

CAFA ва ЎФА ҳамкорлигида CAFA "Наврўз футбол фестивали – 2026" доирасида юртимизнинг 4 ҳудудида — Қорақалпоғистон Республикаси, Андижон, Жиззах ҳамда Тошкент вилоятларида футбол фестиваллари ташкил этилди.

Мазкур тадбирларнинг асосий мақсади болалар спортин оммалаштириш, ёш авлодни футболга кенг жалб этиш ҳамда соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишдан иборат.

8–10 ёшли ўғил-қизлар иштирок этган фестиваль давомида қатнашчилар гуруҳларга ажратилиб, тажрибали мураббийлар бошчилигида машғулотлар олиб боришди. Дастур доирасида болаларга футболнинг асосий техник элементлари ўргатилиб, уларнинг жисмоний фаоллигини ошириш ва жамоавий ўйин кўникмаларини шакллантиришга алоҳида эътибор қаратилди.

Шунингдек, фестиваль болаларга спорт орқали дўстлик, интизом ва соғлом рақобат муҳитини ҳис этиш имконини яратди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг