CAFA NATIONS CUP 2025: Қирғизистон термаси таркиби маълум бўлди
29 август – 8 сентябр кунлари Тошкент шаҳрида ўтадиган CAFA Nations Cup 2025 мусобақаси минтақанинг етакчи терма жамоаларини бирлаштириб, мухлислар учун катта футбол байрамига айланади. Қирғизистон терма жамоаси матбуот хизмати турнирда майдонга тушадиган футболчилар рўйхатини эълон қилди.
Дарвозабонлар: Эржан Токотаев (“Андижон”), Ўмурзак Оронбаев (“Ўзген”), Артём Прядкин (“Бишкек Сити”), Руслан Амиров (“Абдиш Ата”).
Ҳимоячилар: Айтенир Балбаков (“Илбирс”), Тамирлан Козубаев (“Персита”), Валерий Кичин (“Барс”), Александр Мишенко (“Дордой”), Эсенбек Усен Уулу (“Нефтчи”), Эрмек Кенжебаев (“Алга”), Арлен Бексулов (“Талант”), Уланбек Сулайманов (“Ўзген”).
Ярим ҳимоячилар: Адил Кадиржанов (“Дордой”), Одилжон Абдураҳманов (“Тханхоа”), Элдияр Зарипбеков (“Черноморец”), Эрбол Атабаев (“Абдиш Ата”), Магамед Узденов (“Барс”), Азим Азаров (“Мурас Юнайтед”), Нурбол Бактибеков (“Алга”), Кайрат Жиргалбек Уулу (“Барс”), Амир Жапаров (“Мурас Юнайтед”), Нурланбек Сарикбаев (“Ўзген”), Ислам Юнусов (“Мурас Юнайтед”).
Ҳужумчилар: Максат Алигулов (“Мурас Юнайтед”), Гулжигит Аликулов (“Торпедо”), Жоэл Кожо (“Нефтчи”), Кай Мерк (“Дордой”), Атай Жумашев (“Мурас Юнайтед”).
Бош мураббий Урмат Абдукаимов шогирдлари билан тактик жиҳатдан пухта тайёргарлик кўрмоқда. Қирғизистон термаси мусобақада муносиб натижа қайд этишни мақсад қилган.
CAFA Nations Cup 2025 нафақат майдондаги кескин рақобат, балки жамоаларнинг бирлик ва ҳаракатчанлигини ҳам намоён этади. Қирғизистон мухлислари эса термани катта ҳаяжон билан қўллаб-қувватлайди.