locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Бускетс фаолиятини якунлашини эълон қилди

Бускетс 2023 йилдан бери "Интер Майами"да ўйнамоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Бускетс фаолиятини якунлашини эълон қилди
ФОТО: Getty images

"Интер Майами" ярим ҳимоячиси Серхио Бускетс ижтимоий тармоқдаги саҳифасида профессионал футболдан кетишини эълон қилди.

"Ҳаммага ва футболга раҳмат. Сиз ҳар доим бу ажойиб ҳикоянинг бир қисми бўлиб қоласиз," деб ёзган Бускетс.

37 ёшли испаниялик футболчининг MLS клуби билан мавсум охиригача амалдаги шартномаси бор. Бускетс 2023 йилдан бери "Интер Майами"да ўйнамоқда. Аввалроқ у бутун фаолиятини "Барселона"да ўтказган. Клублар миқёсида у барча мусобақаларда 829 та ўйин ўтказиб, 19 та гол урган ва 62 та голли узатмани амалга оширган.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг