locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Бунёдкор Talant Cup ўз ниҳоясига етди

Турнирнинг тақдирлаш маросими юқорида савияда ўтказилди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Бунёдкор Talant Cup ўз ниҳоясига етди
Фото: Бунёдкор ПФК

5-10 июн кунлари “Бунёдкор” футбол Академияси ташаббуси билан “1-июн - Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни” муносабати билан “Bunyodkor Talant Cup” турнири ташкил этилди.

Унда Тошкент шаҳри, Тошкент, Фарғона, Қашқадарё, Андижон, Навоий, Сурхандорё, Қозоғистон Республикасидан ташриф буюрган 2014-2018 йилларда туғилган ўсмурлардан иборат жами 60 дан ортиқ жамоалар, 1300 дан зиёд ёш футболчилар ўз омадларини синаб кўришди.

Турнирнинг тақдирлаш маросими юқорида савияда ўтказилди. Унда “Бунёдкор” футбол клуби бош директори Мурод Алиев, таниқли мураббий Рустам Мирсодиқов, “Бунёдкор” футбол Академияси директори Шавкат Саидов, клуб спорт директори И.Иномов, Миллий терма жамоа собиқ футболчиси Бахтиёр Ашурматов ва бир қанча таниқли мураббий ҳамда футболчилар қатнашди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг