Бундеслига. «Бавария» «Вердер»дан устун келди, Кейндан дубль
Мюнхен клуби турнир жадвалида яққол етакчи.
ФОТО: Getty images
Германия Бундеслигасининг 22-туридан ўрин олган баҳсда «Бавария» сафарда «Вердер»ни мағлуб этди — 3:0.
Мюнхенликлар сафида Харри Кейн дублга эришди. Англиялик ҳужумчи 22-дақиқада пенальтини аниқ амалга оширган бўлса, орадан уч дақиқа ўтиб ўйиндан гол урди. Яна бир гол Леон Горецка (70-дақиқа) ҳисобига ёзилди.
Натижада «Бавария» 57 очко билан пешқадамликни давом эттирмоқда. «Вердер» 19 очко эса турнир жадвалида 16-ўринда бормоқда.
Германия Бундеслигаси, 22-тур
Вердер — Бавария — 0:3
Голлар: 0:1 – 22 Кейн (пенальти), 0:2 – 25 Кейн, 0:3 – 70 Горецка.
«Бавария»: Нойер (Урбиг, 46), Ким Мин Джэ, Та, Станишич (Дэйвис, 70), Лаймер, Киммих (Бишоф, 76), Горецка, Гнабри (Мусиала, 69), Диас, Карл, Кейн (Жексон, 86).
Розикжон Султонмуродов
Журналист