locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Бундеслига. «Бавария» сафарда ғалаба қозонди

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Бундеслига. «Бавария» сафарда ғалаба қозонди
Фото: Getty Images

Германия чемпионатининг 2-турида “Бавария” клуби сафарда “Аугсбург”га қарши майдонга тушди.

Унда амалдаги чемпионлар 3:2 ҳисобидаги қийин ғалабани қўлга киритди. Мезбонлар сафида икки голга Жакич ва Комур муаллифлик қилди. Меҳмонларнинг голлари эса Гнабри, Диас ва Олисе номига қайд этилди.

Ушбу ғалабадан сўнг мюнхенликлар 6 очко билан турнир жадвалида етакчилик қилмоқда. “Аугсбург” эса 3 очко тўплаган ҳолда 5-поғонага тушиб кетди.

Бундеслига. 2-тур.
Аугсбург — Бавария 2:3
Голлар: Жакич 53, Комур 76 — Гнабри 28, Диас 45+4, Олисе 48.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг